Узбек O'zbek
Лига 1. «ПСЖ» ўз уйида расман чемпионликка эришиш имконини қўлдан чиқарди
Душанба, 08 Апрел
4338

Франция чемпионатининг 31-турида жадвалнинг биринчи ярмида бораётган 10та клубдан 9таси ғалаба қозона олмади, уч очко олган ягона жамоа эса яккапешқадам «ПСЖ» эмас, балки «Ницца» бўлди.

Парижликлар бу турга келиб, лиганинг бу мавсумида илк маротаба ўз майдонларида очко йўқотдилар. Жамоа ««Страсбург» билан баҳсда 2:2 ҳисобига рози бўлди. Мезбонлардан Эрик Шупо-Мотинг ва Антони Гонсалвес, меҳмонлардан Нуну Да Кошта ва Тило Керер гол муаллифи бўлишди.

Шу куни «Пари Сен Жермен»нинг энг яқин таъқибчиси «Лилль» «Реймс» майдонида дуранг ўйнади – 1:1, бир кун аввал учинчи ўриндаги «Лион» «Дижон»га ютқазган эди – 1:3.

Шу тариқа, «ПСЖ» ва «Лилль» ўртасидаги 20 очколик фарқ сақланиб қолди. Қайд этиш керак, пойтахт клуби рақибидан битта ўйин кам ўтказган. Демак, Томас Тухель жамоаси чемпионликни расмийлаштириш учун олдиндаги 8та ўйинда 2 очко жамғариши кифоя.

Маълумот учун, биринчи дивизионда тенг очкога эга жамоаларнинг ўрни умумий тўплар нисбатига кўра аниқланади. Ҳозирда бу кўрсаткич «ПСЖ»да +71 (89-18), «Лилль»да +21 (49-27).

Франция чемпионати
31-тур, 7 апрель
ПСЖ – Страсбур 2:2 (1:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 13 Шупо-Мотинг, 1:1 – 26 Да Кошта, 1:2 – 38 Гонсалвес, 2:2 – 82 Керер.
ПСЖ – Буффон, Дагба, Тиаго Силва, Кимпембе, Курзава (Дракслер, 60), Дани Алвес, Паредес, Верратти, Бернат, Нкунку (Керер, 76), Шупо-Мотинг (Мбаппе, 60).

Реймс – Лилль 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар: 0:1 – 55 Фонте, 1:1 – 78 Уден.
Лилль – Меньян, Челик, Фонте, Сумаоро, Коне, Тиаго Мендес, Тиаго Майя (Сумаре, 89), Пепе, Иконе, Бамба, Реми (Рафаэл Леау, 70). 

Тулуза – Нант 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 55 Силла.
Четлатиш: Андрей Жиротто (17, Нант).

Ницца – Монпелье 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 20 Данте.

6 апрель
Лион – Дижон 1:3
Анжер – Ренн 3:3
Амьен – Сент-Этьен 2:2 
Ним – Кан 2:0
Генгам – Монако 1:1

5 апрель
Бордо – Марсель 2:0

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз