Узбек O'zbek
Икром Алибоевнинг голи ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол сўровномасида иккинчи бўлди
Якшанба, 07 Апрел
5294

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси тарихидаги шу вақтгача урилган энг чиройли голни аниқлаш борасида сўровнома ўтказди. Бу сўровноманинг дастлабки босқичларидан қатнашиб келган Икром Алибоевнинг «Ал Шабоб» дарвозасига урган голи финалгача етиб келганди.

Ўзига хос плей-офф кўринишида ўтказилган сўровноманинг нимчорак финалида Ўзбекистон миллий жамоаси аъзосининг «Локомотив» сафида 2018 йил ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турида БААнинг «Ал Шабоб» клуби дарвозасига урган голи Денис Лактиновнинг голини «мағлуб этганди».

Плей-оффнинг кейинги босқичларида Алибоевнинг голи Паулиньо ва Сауд Харирининг голидан яхшироқ деб топилиб, финалга чиқди. Финалда эса 160 мингдан кўпроқ овоз берган мухлисларнинг 77 фоизи, яъни 127 мингдан кўпроғи эронлик Андраник Темуряннинг голини энг яхши деб топишди. Шу тарида Темуряннинг 2013 йилги ОЧЛ чорак финалида «Бурирам Юнайтед»га урган голи ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол деб топилди. Алибоевнинг голи сўровномада иккинчи бўлди.

Икром Алибоев 2018 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичининг 1-турида «Ал Шабоб» дарвозасига майдон марказидан туриб гол урганди. Зарбадан олдин Алибоев бир футболчини чиройли тарзда алдаб ўтишга ҳам улгурганди.

 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз