Узбек O'zbek
«Бадавлат кишилар ўзини тия олиши керак». «Краснодар» хўжайини Мамаев билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди
Якшанба, 07 Апрел
3265

«Бадавлат кишилар айрим ишлардан тийилишлари керак». «Краснодар» хўжайини Мамаев билан боғлиқ вазиятга муносабат билдирди

«Краснодар» хўжайини Сергей Галицкий жамоанинг айни вақтда безорилиги учун қамоқда бўлган яримҳимоячиси Павел Мамаев билан шартнома бекор қилинишига изоҳ бериб ўтди.

«Мамаев билан шартномани бекор қилиш учун ўз сабабларимиз бор. Биз бу баҳсли иш бўйича палатага мурожаат этдик. Бу менинг шахсий қарорим. Айтишим бўлган гап шу. Мен ўз сўзларим билан Павелнинг тақдирига таъсир кўрсатишни истамайман. Эшитишимча, Россия қамоқхонаси ёқимли жой эмас. Инсон сифатида ўз сўзларим билан суд қарорига таъсир кўрсатмоқчимасман. Бизнинг ишимиз — суд қарорига қадар жим туриш. У билан муносабатларимиз – алоҳида шахсий иш. У нимадир қилганки, тақдир уни ўша жойга олиб борди. Менимча, бу Павел учун оғир сабоқ.

Бизда («Краснодар» академияси - таҳр) 11 минг бола футбол билан шуғулланади, уларнинг кўз ўнгидаги футболчилар билишлари керакки, уларга оддий одамларга қўйиладиган талаблар қўйилмайди. Бунинг эвазига улар катта маош олишади. Стадионда уларнинг номини айтиб ҳайқиришса, бу улар истайдими, йўқми, бу уларга мажбуриятлар юклайди. Бадавлат кишилар бошқаларга рухсат берилган айрим нарсалардан тийилиши керак. Агар бундай чекловларга амал қилишни истамасангиз, марҳамат, бошқача ҳаёт кечиринг. 

11 минг бола ухлашга ётаётганида футболчига кумиридек қарайди. Футболчининг ҳаракатларинг эса бунга мос бўлиши керак. Айниқса, бу катта клублардаги футболчиларга тегишли. Футболчи одамнинг бошига стул билан уриш тўғри эмаслигини, тўрт киши бўлиб ерда ётган кишини калтакламаслик кераклигини билиши керак. Жамият бунга тўғри реакция бериши керак. Мен Павелга ёмонлик истамайман, унинг муаммолари тезроқ якунланишини истайман, болалар эса билишлари керакки, биз бундай воқеаларга жим қараб турмаймиз», — деган Галицкий «Русские норм!» YouTube-канали учун берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин, унинг укаси Кирилл Кокорин, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий Москва шаҳридаги бир неча муштлашувларда иштирок этишгани учун 8 декабрга қадар ҳибсга олинган эди. Кейинчалик, тергов ишлари якунланмагани учун ҳибс муддати 3 марта - 8 февралга, 8 апрелга ва 25 сентябрга қадар узайтирилди. 

Шу тариқа, футболчилар яна 6 ой давомида қамоқда қолишади.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз