Узбек O'zbek
ОАВ: Гризманн «Барселона»га ўтишга розилигини билдирди
Шанба, 06 Апрел
7125

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн ёзда «Барселона»га ўтишни хоҳлаяпти.

Журналист Жозеп Педреролнинг маълум қилишича, Гризманнга яқин инсонлар «Барселона» билан боғланиб, у трансферга рози эканини айтишган.

Қайд этиш керак, 28 ёшли французнинг Мадрид клуби билан шартномасида кўрсатилган товон пули шу йил ёзда 200 млн евродан 120 млн еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» Антуанга ўтган йили ёзда қизиқиш билдирган, аммо ҳужумчи бу таклифга кўнмай, «Атлетико» билан шартномасини 2023 йилгача узайтирганди. Аввалроқ каталонияликлар клуби 7-рақам эгасига қизиқишини йўқотгани, унинг учун клуб эшиклари ёпилгани хабар қилинганди.

Гризманн жорий мавсумда Ла Лиганинг 30 ўйинида қатнашиб, 13та гол ва 8та голли узатма муаллифи бўлган.

«Атлетико» президенти: «Минг фоизга аниқ – Гризманн сафимизда қолади»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз