Узбек O'zbek
Марадона ҳакамлардан аразлаб, «Дорадос»ни тарк этмоқчи
Шанба, 06 Апрел
1281

Мексиканинг «Дорадос» клуби бош мураббийи Диего Марадона ҳакамликдан норози бўлиб, истеъфога чиқиши ҳақида баёнот берди.

«Мавсум якунланганидан сўнг, «Дорадос»дан кетаман. Афсусдаман, аммо қарорим шундай. Нима учун ҳакамлар пенальти бермаётганини биласизми? Чунки бу Марадонанинг жамоаси», деди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2018 йил сентябрь ойидан бери «Дорадос»да ишламоқда. Клуб Мексиканинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи лигасида иштирок этяпти. Жамоа 13 турдан сўнг, 19 очко жамғариб 3-ўринда боряпти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз