Узбек O'zbek
Исроиллик қария профессионал футболдаги ёш рекордини янгилади
Шанба, 06 Апрел
2776

Исроилнинг «Ирони Йегуда» клуби дарвозабони Исаак Хайик профессионал футболдаги энг кекса ўйинчи сифатида Гиннеснинг «Рекордлар» китобига киритилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, Тель-Авивнинг «Ирони Йегуда» клуби Исроилнинг қуйи лигаларидан бири иштирокчиси саналади. Жамоанинг 73 ёшли посбони Исаак Хайик уругвайлик Роберт Кармонанинг рекордини янгилаган. Кармона бундан тўрт йил олдин 53 ёшида профессионал лига ўйинида қатнашганди.

Исаак Хайик кейинги ҳафта 74 ёшга тўлади. У ушбу рекорд муносабати билан «Маккаби Рамат Ган» жамоасига қарши ўйин олдидан мукофотланди. Баҳсда «Ирони Йегуда» 1:5 ҳисобида ютқазди.

Қўшимча қилинишича, янги рекордчи Ироқда туғилган, аммо ўтган аср ўрталарида оиласи ҳамда минглаб ироқлик яҳудийлар билан Исроилга доимий яшаш учун кўчиб ўтган. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз