Узбек O'zbek
«Шанхай СИПГ» навбатдаги ўйинини Аҳмедовсиз ўтказиб, ўз уйида ютқазди
Жума, 05 Апрел
1868

«Шанхай СИПГ» Хитой Суперлигасининг 4-турида илк мағлубиятини қабул қилди. Бундан аввалги учта турда ғалабага эришган жамоа бу гал ўз майдонида «Чунцин Лифан»га имкониятни бой бериб қўйди – 2:3.

Шанхайликлар биринчи бўлимдан кейин 0:2 ҳисобида ортда бораётган ҳолда иккинчи таймда тўрт дақиқа ичида иккита гол уриб, мувозанатни тиклашди. Аммо ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган беш дақиқанинг учинчисида мезбонлар посбони ўз дарвозасини ишғол этиб қўйиши билан жамоа мағлубиятга учради.

«Шанхай СИПГ» яримҳимоячиси Одил Аҳмедов ушбу ўйин қайдномасига киритилмади. Жамоа кейинги турни 14 апрель куни ўз майдонида «Вуҳан Залл»га қарши ўтказади. Унга қадар эса 10 апрелда ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3-тури доирасида «Сидней» меҳмони бўлади.

Хитой Суперлигаси
4-тур, 5 апрель
Шанхай СИПГ - Чунцин Лифан – 2:3
Голлар: Венжун Лю (54), Халк (58) – Адриан Мержеевски (30), Фернандиньо (39), Жунлинг Ян (автогол, 90+3).

Одил Аҳмедов Хитой чемпионатида голли серия қайд этмоқда

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз