Узбек O'zbek
Роберто Манчини 2018 йилдаги энг яхши италиялик мураббий деб топилди
Жума, 05 Апрел
3361

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ҳар йили анъанавий тарзда энг яхши италиялик мураббийга топшириладиган Энцо Беарзот номидаги мукофотни қабул қилиб олди.

Манчини ушбу эътироф учун курашда «Милан» бош мураббийи Женнаро Гаттузо ва «Аталанта» устози Жан Пьеро Гасперинини ортда қолдирган.

«Бу мен учун катта шараф. Боиси Энцо 1984 йилда менга илк марта Италия миллий жамоасида ўйнаш имконини берган эди», – деган Манчинининг сўзларини келтирмоқда Италия футбол федерацияси матбуот хизмати.

54 ёшли мутахассис Италия миллий жамоасига 2018 йил май ойида бош мураббий этиб тайинланганди. У бир йил ичида 11та ўйин ўтказиб, 5та ғалаба, 4 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди.

Маълумот учун, Энцо Беарзот «скуадра адзурра»ни 1982 йилда жаҳон чемпионлиги сари бошлаб борган. У итальянлар миллий жамоаси бош мураббийи сифатида энг кўп ўйин ўтказган мураббий саналади. Унинг қўл остида (1975-1986) жамоа  104та ўйинда майдонга тушган ва 51та ғалаба, 28та дуранг ва ҳамда 25та мағлубият қайд этган.

Энцо Беарзот номидаги мукофот 2011 йилда таъсис этилган бўлиб, унинг соҳиби спортга ихтисослашган итальян нашрлари вакилларидан иборат ҳайъат томонидан аниқланади. Ҳозирга қадар қуйидаги мутахассислар эътироф соҳиби бўлган:

2011: Чезаре Пранделли – Италия миллий жамоаси
2012: Вальтер Мадзарри – «Наполи»
2013: Винченцо Монтелла – «Фиорентина»
2014: Карло Анчелотти – «Реал»
2015: Массимилиано Аллегри – «Ювентус»
2016: Клаудио Раньери – «Лестер Сити»
2017: Маурицио Сарри – «Наполи»
2018: Эусебио Ди Франческо – «Рома»

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз