Узбек O'zbek
Неймар: «Барселона»да ўтказган дамларимни соғиндим»
Жума, 05 Апрел
6525

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Неймар 2013-2017 йилларда «Барселона»да теп тепган вақтларини соғинаётгани ҳақида айтиб ўтди.

«2015 йилда мавсумни зўр ўтказгандик. Жуда аҳил жамоа эдик. Майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам. Ўзаро муносабатларимиз анча илиқ эди. Ўша вақтларни жуда соғиняпман», – деди «Otro» билан суҳбатда бўлган Неймар.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик ҳужумчи Каталония жамоасига 2013 йили «Сантос»дан 88,2 млн евро эвазига келиб қўшилганди. 4 йилдан сўнг унинг «ПСЖ»га трансфери футбол тарихидаги рекорд қийматда – 222 млн еврога амашга ошган.

Неймар «Барса» таркибида 186та ўйин ўтказиб, 105та гол урган ва 76та голга пас узатган. У кўк-анорранг либосда жами 9та жамоавий совринни қўлга киритган, улар орасида 2014/15 мавсумида эришилган ЕЧЛ ғолиблиги ҳам бор.

Неймар Мессининг ёрдами ҳақида кўзда ёш билан гапириб берди

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз