Узбек O'zbek
«Реал»ни мағлуб этган «Валенсия» 100 йиллик тарихидаги рекордини янгилади
Пайшанба, 04 Апрел
3476

«Валенсия» Испания чемпионатининг 30-турида «Реал»ни мағлуб этди (2:1).

Ушбу натижадан сўнг Марселино қўл остидаги жамоанинг барча мусобақалар доирасидаги мағлубиятсиз ўйинлари серияси 17тага етди. Шу тариқа, клуб 77 йил олдинги ижобий серияси рекордини янгилашга эришди.

Валенсияликлар клуби 1941/42 мавсумида турли турнирлар доирасида кетма-кет 16та баҳсни мағлубиятсиз ўтказишган ва бу ҳозиргача клуб рекорди саналарди.

Қайд этиш керак, ушбу клуб ўтган мавсумда ҳам Марселино қўл остида 15та ўйинда ютқазмаган эди.

Маълумот учун, 18 март куни «Валенсия» клуби ташкил топганига 100 йил тўлди. Жамоа кечаги ғалабадан сўнг Ла Лигада 5-ўринга кўтарилиб олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз