Узбек O'zbek
«Монако»да бош мураббий ва спорт директори низолашиб қолди
Пайшанба, 04 Апрел
1547

«Монако» клубида бош мураббий Леонарду Жардим ва спорт директори Майкл Эменало ўртасида низо келиб чиққан, деб хабар тарқатди Le 10 Sport.

Манбада айтилишича, португалиялик мураббий ва нигериялик функционер ўртасидаги зиддият жамоа якшанба куни ўз уйида «Кан»га ютқазганидан (0:1) кейин келиб чиққан. Ўша ўйиндан сўнг Эменало кийим алмаштириш хонасига кирган, бу эса Жардимни қаттиқ ғазаблантирган.

Айни пайтда бош мураббий ҳозирги спорт директори билан бирга ишлашда давом этишни хоҳламаётгани айтилмоқда. Аммо клуб масаланинг молиявий тарафлари туфайли Эмеланони истеъфога чиқариши эҳтимоли кам. «Монако» январь ойида бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарилган Тьерри Анрига товон пули тўлашга мажбур бўлганди.

Монегаскликлар клуби Франция чемпионати якунланишига 8та тур қолганда 16-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз