Узбек O'zbek
Германия кубоги. «Бавария»-«Ҳайденҳайм» – 5:4 ва бошқа натижалар
Пайшанба, 04 Апрел
2055

3 апрель оқшомида Германия кубогининг чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Мусобақанинг амалдаги финалчиси «Бавария» ва иккинчи дивизион вакили «Ҳайденҳайм» ўртасида «Альянц-Арена»да бўлиб ўтган учрашув голларга бой тарзда ўтди – 5:4. Унда 13-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнаган майдон эгаларининг қўли баланд келди. Босқич доирасидаги қолган учта ўйин меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. «Вердер» «Шальке» майдонида, «Ҳамбург» эса «Падерборн»га қарши меҳмондаги ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Лейпциг» эса «Аугсбург» майдонидаги ўйиннинг 94-дақиқасида ҳисобни тенглаштирди, овертаймларда ҳам қўшиб берилган дақиқада (120+1) пенальтидан гол уриб, ярим финалга йўл олди.

Ярим финалга 7 апрелда қуръа ташланади. Босқич ўйинлари 2-3 апрель кунлари бўлиб ўтади. Кубок соҳиби 25 май куни Берлиндаги «Олимпия» стадионида аниқланади.

Германия кубоги
1/4 финал, 3 апрель
Бавария – Ҳайденҳайм 5:4 (1:2, 4:2)
Голлар: 1:0 – 12 Горетцка, 1:1 – 26 Глатцель, 1:2 – 39 Шнаттерер, 2:2 – 53 Мюллер, 3:2 – 56 Левандовски, 4:2 – 65 Гнабри, 4:3 – 74 Глатцель, 4:4 – 77, пенальти Глатцель, 5:4 – 84, пенальти Левандовски.
Бавария – Ульрайх, Зюле, Рафинья (Коман, 46), Киммих, Хуммельс, Алькантара, Горетцка, Хамес, Гнабри, Рибери (Боатенг, 24), Мюллер
Четлатиш: Зюле (13, Бавария).

Шальке – Вердер 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 65 Рашица, 0:2 – 72 Классен.
Четлатиш: Шаҳин (90, Вервер).

Падерборн – Ҳамбург 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 54 Ласогга, 0:2 – 68 Ласогга.

Аугсбург – РБ Лейпциг 1:2 (0:0, 1:1, 0:0)
Голлар: 0:1 – 74 Вернер, 1:1 – 90+4 Финнбогасон, 1:2 – 120+1, пенальти Ҳальстенберг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз