Узбек O'zbek
Виллаш-Боаш Европа футболига қайтиши мумкин
Чоршанба, 03 Апрел
3256

Португалиялик мураббий Андре Виллаш-Боаш фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Bild хабарига кўра, 41 ёшли мутахассис «Вольфсбург» клуби бош мураббийлиги учун номзодлар рўйхатида турибди, клуб вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Аввалроқ жамоанинг амалдаги бош мураббийи Бруно Лаббадиа мавсум якунида истеъфога чиқиши маълум бўлганди.

Қайд этиш керак, «Вольфсбург» Бундеслигада 27-турдан кейин 42 очко билан 8-ўринда боряпти. Лаббадиа клубни 2018 йил февралидан буён бошқариб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Виллаш-Боаш фаолияти давомида қатор клубларда ҳамюрти Жозе Моуриньога ассистент бўлиб ишлаган; ўзи мустақил равишда «Порту», «Челси», «Тоттенҳэм» ва «Зенит» каби клубларни бошқарган. У охирги иш жойи – Хитойнинг « Шангҳаи СИПГ» клубидан 2017 йил ноябрь ойида истеъфога чиққан эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз