Узбек O'zbek
Тошкентлик Питер Одемвингие фаолиятига якун ясади
Чоршанба, 03 Апрел
4175

Нигериялик футболчи, Тошкентда туғилган Питер Одемвингие профессионал карьерасига якун ясади. У бу ҳақда УЕФАнинг Лондонда ўтган «Тенг ўйин» («Equal game») конференцияси якунида эълон қилган.

37 ёшли ҳужумчи Тошкентда, шифокор оиласида туғилган. Фаолияти давомида «Лилль», «Локомотив» Москва, «Вест Бромвич», «Кардифф» ва «Сток Сити» каби клубларда ўйнаган. 2010-2016 йилларда АПЛда 114та ўйин ўтказиб, 35та гол урган ва уч маротаба ойнинг энг яхши футболчиси деб топилган.

Одемвингие Нигерия миллий жамоаси сафида эса Африка миллатлар кубогининг уч карра бронза медали соҳиби бўлган. У 2017 йилдан буён Индонезиянинг «Мадура Юнайтед» клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Питер февраль ойида «Бунёдкор» бош мураббийи Вадим Абрамовнинг таклифи билан Тошкентга келган, аммо клуб раҳбариятига ушбу номзод билан шартнома имзолаш варианти маъқул келмаганди.

Аламли хато, африкалик шаманлар ва Арвеладзенинг ёш футболчилардан эътирози ҳақида. Тошкентлик ​Питер Одемвингие билан суҳбат

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз