Узбек O'zbek
Россия кубогида VAR`дан фойдаланиш йўлга қўйилди
Чоршанба, 03 Апрел
254

Россия кубоги ярим финалининг илк ўйинларида ҳакамларга видеокўмак тизими – VAR`дан фойдаланилади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи расмий сайтида маълум қилинган.

VAR лойиҳасининг Россиядаги раҳбари Леонид Калошиннинг сўзларига кўра, тизимни қўллаш учун IFAB ва ФИФАдан тегишли рухсат олинган. Ярим финалнинг жавоб ўйинлари ва ҳал қилувчи баҳсга ҳам видеотакрорлар жорий этилиши борасида маълумот берилмаган.

Россия кубоги финали учун дастлабки баҳслар бугун, 3 апрель куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 19:00да Екатеринбургда «Урал» – «Арсенал» ўйини бошланади. 21:30да эса Москвада «Локомотив» - «Ростов» учрашуви старт олади.

Жавоб ўйинлари 15 майга белгиланган. Финал эса 22 май куни Москвадаги «Лужники»да бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз