Узбек O'zbek
Пеле Парижда шифохонага ётқизилди, унинг ҳаётига жиддий хавф йўқлиги айтилмоқда
Чоршанба, 03 Апрел
3122

2 апрель, сешанба куни футбол афсонаси Пеле юқори ҳарорат ва ваража хуружи туфайли Париждаги касалхоналардан бирига ётқизилди.

RMC Sport хабарига кўра, 78 ёшли бразилияликнинг ҳаётига жиддий хавф йўқ. Унинг яқинлари Пеле меҳмонхонадан шифохонага олиб кетилганини тасдиқлашган, шунинг баробарида бу эҳтиёт чораси бўлганини маълум қилишган.

Уч карра жаҳон чемпиони Парижга «ПСЖ» клуби ва Франция миллий жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан кўришиш учун борганди. Учрашувда у 20 ёшли французнинг мухлиси эканини айтган, шунингдек, Мбаппенинг камчиликларини санаб ўтган.

Ушбу ҳолат Пеленинг соғлиги билан боғлиқ кейинги йиллардаги муаммоларнинг дастлабкиси эмас. У 2014 йил ноябрь ойида пешоб йўлларининг жиддий инфекцияси оқибатида реанимацияга ётқизилган эди. Пеле 2016 йили Рио-де-Жанейрода ўтган Олимпиада машъаласини ёқа олмаган, ЖЧ-2018га қуръа ташлаш маросимига эса ногиронлар аравачасида келганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз