Узбек O'zbek
Неймар жароҳатидан тикланиб олди
Чоршанба, 03 Апрел
2129

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жароҳатидан тикланиб олди. 

L'Equipe хабарига кўра, бразилиялик футболчи бугун, 3 апрель куни жамоанинг машғулотларига қайтади ва алоҳида тарзда шуғуллана бошлайди. 

Эслатиб ўтамиз, Неймар 23 январь куни Франция Кубогининг 1/16 финалидан ўрин олган «Страсбург»га (2:0) қарши баҳсда эски жароҳатини янгилаб олган эди. Шундан сўнг у 2 ойдан ҳам ортиқ вақт давомида даволанди.

Ҳозирча унинг қачон майдонга қайтиши маълум эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз