Узбек O'zbek
Мойзе Кин тўртта ўйиндан буён узлуксиз гол урмоқда
Чоршанба, 03 Апрел
2446

«Ювентус» ҳужумчиси  Мойзе Кин А Сериянинг 30-турида ҳам майдонни голсиз тарк этмади. У меҳмонда «Кальяри» дарвозасини ишғол этиб, якуний ҳисобни ўрнатди – 2:0.

19 ёшли ҳужумчи А Сериянинг бу мавсумида 6та ўйинда қатнашиб, 4та гол уришга эришди. У 9 мартда «Удинезе» билан баҳсда дубль қайд этди, 30 март куни «Эмполи» ва кеча, 2 апрелда «Кальяри» дарвозасини бир мартадан ишғол этди.

Миллий жамоа миқёсидаги ўйинларни ҳам қўшганда, Мойзе Кин охирги 4та ўйинда биттадан гол уриб келмоқда. У март ойидаги ФИФА кунларида Италия миллий жамоаси сафида Финляндия ва Лихтенштейнга қарши Евро-2020 саралаш ўйинларида қатнашган ва ҳар икки ўйинда биттадан гол муаллифи бўлганди.

Маълумот учун, Кин А Серияда 2016 йил ноябрида дебют қилган, ўша мавсумда «Юве»нинг чемпионатдаги учта баҳсида кўриниш берганди. Ўтган мавсумни эса Мойзе «Верона»да ижара асосида ўтказди ва Италия чемпионатининг 19та ўйинида қатнашиб, уларнинг 12тасида асосий таркибда майдонга тушди ва 4та гол урди.

Қайд этиш керак, Кальяридаги кечаги ўйин давомида мезбон жамоа мухлислари томонидан Мойзе Кин ва Блез Матюидига нисбатан ирқий камситишлар кузатилди. Мойзе гол ургач, голини ана шу мухлисларга намойишкорона нигоҳ ташлаш билан нишонлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз