Узбек O'zbek
«Реал» нишонидаги Фекир «Лион» президентини кетишига кўндирди
Сешанба, 02 Апрел
5492

«Лион» ҳужумчиси Набиль Фекир ва яримҳимоячи Тангуй Ндомбеле катта эҳтимол билан ёзда бошқа клубга йўл олишади, деб хабар бермоқда L’Equipe.

Манбанинг маълум қилишича, жамоанинг 25 ёшли сардори Фекир «олимпиячилар» президенти Жан-Мишель Олас билан «жентльменлик келишуви»ни тузган.

ОАВдаги хабарларга кўра, Фекирга «Реал», хусусан Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан қизиқиш билдирмоқда. Франциялик футболчи клуб билан шартномасини узайтириш борасидаги саволларга аниқ жавоб бермай келади.  Унинг битими келаси йил ёзда ниҳоясига етади.

Ндомбелега эса асосий талабгор сифатида «Манчестер Сити» тилга олинмоқда. 22 яшар Тангуйни «шаҳарликлар» 33 ёшли бразилиялик Фернандиньонинг ўринбосари сифатида кўришяпти.

Маълумот учун, Набиль бу мавсум «Лион»нинг 32та ўйинида майдонга тушиб, 19та голда бевосита қатнашди (12+7). Ндомбеле эса 40та учрашувда 2та гол ва 7та ассист муаллифи бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз