Узбек O'zbek
Немис Футбол Иттифоқи раҳбари коррупция туфайли истеъфога чиқди
Сешанба, 02 Апрел
1454

Немис Футбол Иттифоқи (DFB) президенти Райнҳард Гриндел истеъфога чиқди.

Аввалроқ, Der Spiegel журнали спорт мулозимининг DFB қарамоғидаги фирмалардан бирида ишлаб, 13 ой давомида қўшимча 6 минг евро даромад олгани, бироқ буни яширгани ҳақида мақола ёзган эди. Бундан ташқари, 1,5 йил олдин унинг украиналик тадбиркордан қимматбаҳо соатни совға тариқасида олгани ошкор бўлган эди.

Бу маълумотлар матбуотда тарқалиб кетганидан сўнг, Гриндел ўз хоҳишига кўра президентлик лавозимини тарк этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз