Узбек O'zbek
Икром Алибоевнинг голи яримфиналга чиқди – унга овоз беринг 
Сешанба, 02 Апрел
9621

Осиё Футбол Конфедерацияси сайтида Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказилмоқда.

Чоракфиналда «Гуанчжоу Эвергранд» яримҳимоячиси Паулиньо ва «Локомотив» яримҳимоячиси Икром Алибоевнинг голлари тўқнаш келган эди. Унда ҳамюртимиз энг кўп овоз тўплаб, яримфиналга йўл олди.

Энди Алибоевнинг голи финалга чиқиш учун «Ал-Иттиҳод» яримҳимоячиси Сауд Каририйнинг 2010 йилда «Ал-Ваҳда» дарвозасига урган голи билан беллашади.   

Мухлислар ушбу ҳавола орқали ҳамюртимизнинг «Ал-Ваҳда» дарвозасига майдон марказидан урган голи учун овоз беришлари мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз