Узбек O'zbek
«Валенсия» 77 йиллик рекордини такрорлади, кейинги ўйин «Реал»га қарши
Душанба, 01 Апрел
4803

«Валенсия» Испания чемпионатининг 29-турида «Севилья»ни мағлуб этди (1:0).

Marca хабарига кўра, Марселино қўл остидаги жамоанинг барча мусобақалар доирасидаги мағлубиятсиз ўйинлари серияси 16тага етди. Шу тариқа, клуб 77 йил олдинги ижобий сериясини такрорлашга эришди.

Валенсияликлар 1941/42 мавсумида ҳам турли турнирлар доирасида кетма-кет 16та баҳсни мағлубиятсиз ўтказишган ва бу ҳозиргача клуб рекорди саналарди.

Қайд этиш керак, ушбу клуб ўтган мавсумда ҳам Марселино қўл остида 15та ўйинда ютқазмаган эди.

Ушбу рекордни янгилаш учун жамоа кейинги турда «Месталья»да «Реал»га мағлуб бўлмаслиги талаб этилади. Учрашув 3 апрелга белгиланган.

18 март куни «Валенсия» клуби ташкил топганига 100 йил тўлди. Жамоа Ла Лигада 29-турдан кейин 6-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз