Узбек O'zbek
Салоҳ кам гол ураётгани борасидаги танқидларга жавоб берди
Душанба, 01 Апрел
6644

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ мавсумни ёмон ўтказаётгани тўғрисидаги танқидларга жавоб берди.

«Ҳа, охирги бир нечта ўйинда гол урмадим. Лекин мен билан тенг миқдорда гол урган футболчилар ҳам бор. Ваҳоланки, одамлар улар ҳақида бутун фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказаётганини айтиб юришибди.

Уч-тўрт футболчи бор, уларни биров танқид қилмайди, улар мавсумни яхши ўтказаётганини айтишади. Мен эса гўёки ёмон мавсум ўтказаётган ягона футболчиман. Мен Премьер-лигада ғолиб чиқишни истайман – мана мен учун энг асосий нарса нима», – деган Салоҳнинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Мисрлик ҳужумчи бу мавсум АПЛда 32та ўйин ўтказиб, 17та гол ва 7та ассист муаллифи бўлган. У тўпурарлар рўйхатида жамоадоши Садио Мане, «Арсенал» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг ва «Тоттенҳэм» форварди Ҳарри Кейн билан бирга 2-ўринда бормоқда. 1-поғонадаги Серхио Агуэро («Манчестер Сити») ҳисобидаги голлар уларникидан иккита кўп – 19та.

Қайд этиш керак, Салоҳ 2019 йил бошидан буён мерсисайдликларнинг барча мусобақалардаги 15та ўйинида майдонга тушиб, 4та гол урди (биттаси пенальтидан) ва битта голга ҳаммуаллиф бўлди. У охирги марта 9 февраль куни гол урганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз