Узбек O'zbek
Ибраҳимович пенальтидан Паненка усулида гол урди
Душанба, 01 Апрел
8870

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович MLS`нинг 6-тури доирасидаги «Портленд»га қарши ўйинда (2:1) дубль муаллифи бўлди.

 9-рақам эгаси ҳар икки бўлимда биттадан пенальтини аниқ амалга оширди. У 65-дақиқада 11 метрлик нуқтадан тўпни Паненка усулида дарвозага йўллади. Бу унинг лига жорий мавсумидаги 2-ўйинда урган 3-голи бўлди.

«Лос-Анжелес Гэлакси» 4 ўйинда 3 ғалаба ва 1 мағлубият билан Ғарб минтақасида 12 жамоа орасида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Ибраҳимович «Лос-Анжелес Гэлакси» сардорига айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз