Узбек O'zbek
«Анжи» бош мураббий истеъфосини қабул қилмади
Душанба, 01 Апрел
1645

«Анжи» бош мураббийи Магомед Адиев клубни тарк этмайди. Клуб матбуот хизматидан маълум қилишларича, раҳбарият унинг истеъфосини қабул қилмаган.

«Магомед Мусаевич клубда ишлашда давом этади», – дейилади баёнотда.

Ўтган йилнинг ёзидан буён Махачқалъа клубига устозлик қилаётган 41 ёшли мутахассис кеча, 31 март куни «Краснодар»дан қабул қилинган 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ишдан бўшашини маълум қилган.

«Бундай ўйинлардан кейин мураббий истеъфо бериши керак, бугун мен ҳам шундай қиламан. Ўзимни жамоага яхши мураббий бўла олмадим, деб ҳисоблайман. Шунинг учун ишдан кетмоқчиман», деган у.

Молиявий қийинчиликлар исканжасида қолган «Анжи» РПЛда 21-турдан кейин 16 жамоа орасида 14-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз