Узбек O'zbek
Озмуннинг голлари «Зенит»га ғалаба келтирди 
Якшанба, 31 Март
2200

Россия Премьер-Лигасининг 21-турида «Зенит» «Оренбург»ни мағлубиятга учратди. Санкт-Петербургдаги «Газпром Арена» стадионида кечган учрашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 33-дақиқасида «Оренбург» яримҳимоячиси Алексей Сутормин ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида, 48-дақиқада «Зенит» ҳужумчиси Сардор Ўзмун ҳисобни тенглаштирди.

81-дақиқада петербургликлар жамоаси яримҳимоячиси Ярослав Ракицкий «Оренбург» дарвозасига иккинчи голни йўллади.

Ўйин охирида, 88-дақиқада эронлик ҳужумчи дублни расмийлаштирди.

Эндиликда «Зенит» 44 очко тўплаган ҳолда Россия Премьер-Лигаси турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлади. «Оренбург» 26 очко билан 10-ўринда қолди.

Россия чемпионати
21-тур
Зенит – Оренбург 3:1

Голлар: 0:1 – 33 Сутормин, 1:1 – 48 Озмун, 2:1 – 81 Ракицкий, 3:1 – 88 Озмун.
Зенит – Лунев, Иванович, Анюков, Ракицкий, Жирков, Оздоев, Ригони (Мак, 72), Барриос, Дзюба (Заболотный, 89), Ўзмун, Дриусси (Нобоа, 87).
Оренбург – Фролов, Бегич, Терехов, Ойеволе, Козлов, Афонин, Бреев (Козлов, 84), Мишкич, Малых, Деспотович (Галаджан, 66), Сутормин (Чуканов, 73).
Огоҳлантиришлар: Жирков (40), Малых (75), Ракицкий (76).

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз