Узбек O'zbek
Видео: «Порту» ҳимоячиси пенальти тепиш вақтида оғир жароҳат олди
Якшанба, 31 Март
6647

«Порту» ҳимоячиси Алекс Теллес Португалия чемпионатининг 27-тури доирасида «Брага»га қарши кечган ўйин вақтида жароҳат олди (3:2). 

Ўйиннинг 69-дақиқасида 26 ёшли бразилиялик пенальтини аниқ ижро этиб ҳисобни тенглаштирди, аммо зарбани ижро этганидан кейин белини ушлаб газонга қулади, мураббий уни алмаштиришга мажбур бўлди.

Бу жароҳати туфайли Теллес Чемпионлар лигасининг 1/4 финали доирасида «Ливерпуль»га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз