Узбек O'zbek
Торган Азар ҳам Ла Лигага келмоқчи, «Боруссия М» унинг учун қанча сўраётгани маълум
Шанба, 30 Март
4253

Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ҳужумчи Торган Азар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Bild тарқатган хабарга кўра, немис клуби 26 ёшли бельгиялик учун 40 млн евро сўрашмоқда. Унинг ўзи «Атлетико»га ўтишни истаяпти. Эслатиб ўтамиз, акаси Эден ҳам «Челси»дан Мадридга, «Реал» клубига ўтишни хоҳлаши ҳақида айтиб келади.

Азар бу мавсум жамоанинг барча мусобақалардаги 27та ўйинида қатнашиб, 12+11 маҳсулдорлик натижасини қайд этди. У 2015 йилдан буён шу жамоа таркибида тўп тепмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз