Узбек O'zbek
Кьеза машинасида мотоциклчини уриб юборди
Шанба, 30 Март
1721

Италия миллий жамоаси ва «Фиорентина» клуби вингери Федерико Кьеза йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчисига айланди.

ANSA агентлиги маълумотига кўра, ҳодиса кеча, 29 март куни, куннинг иккинчи ярмида Флоренцияда рўй берган. 21 ёшли футболчи «Mini Cooper» машинасини бошқариб бораётиб, скутерни уриб юборган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси ерга йиқилган ва шифохонага олиб кетилган. Кьеза эса жароҳат олмаган. Полиция ҳодиса бўйича суриштирув олиб бормоқда, ҳозирча воқеа кимнинг айби билан юз бергани номаълум. Скутерчи жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда.

Кьеза куни кеча Италия миллий жамоаси базасидан жароҳат билан қайтганди. Шу сабабли у жамоанинг якшанба куни «Торино»га қарши кечадиган ўйинида қатнаша олмайди.

Маълумот учун, Федерико бу мавсум «Фиорентина»нинг 31та ўйинида майдонга тушиб, 20та голда (12+8) бевосита иштирок этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз