Узбек O'zbek
Эрнандеснинг агенти унинг «Бавария»га трансферидан қанча даромад олгани маълум бўлди
Шанба, 30 Март
3316

Ҳимоячи Люка Эрнандеснинг «Атлетико»дан «Бавария»га трансфер суммасидан 10 фоизи агент Мануэль Гарсия Килонга тўланган, деб хабар бермоқда El Confidencial.

Мюнхен клуби шу ҳафта 23 ёшли французни 80 млн еврога сотиб олди, ўйинчининг агенти эса бундан 8 млн евро ишлаб олди.

Қайд этилишича, Килон 2017 йилда Люканинг укаси Тео Эрнандеснинг «Атлетико»дан «Реал»га 26 млн евролик трансфер ишида ҳам бош-қош бўлган. 2015 йилда эса у Рафаэль Бенитеснинг «Реал» бош мураббийи бўлиши жараёнида воситачилик қилган. Мануэль Гарсия, шунингдек, кўплаб испаниялик футболчилар билан ишлаб келмоқда. Унинг мижозлари орасида Пепе Рейна, Рауль Альбиоль, Хосе Кальехон кабилар ҳам бор.

Қайд этиш керак, Килон карьерасини «Атлетико» тизимида бошлаган, дастлаб скаут сифатида ишлаб, кейин директорлик лавозимини эгаллаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз