Узбек O'zbek
Роналду электр токи ёрдамида даволанмоқда
Жума, 29 Март
5814

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатидан тикланиб бормоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, футболчи текар-терапия курсини оляпти, у ўз ичига одам учун сезилмайдиган кам қувватли электр токидан фойдаланишни олади. Ток тўқималарга ўтиб, уларнинг ичида иссиқликка айланади. Бундан ташқари, португалиялик сузиш билан шуғулланяпти ва массаж муолажасини олмоқда.

Роналду 10 ва 16 апрель кунлари ўтказиладиган Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан ўрин олган «Аякс» клубига қарши ўйинларгача тикланиб олишни режалаштирмоқда.

Жорий мавсумда 34 ёшли тўпурар барча мусобақаларда 36та ўйин ўтказиб, 24та гол урган ва 12та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг «Ювентус» билан имзолаган шартномаси 2022 йил ёзига қадар амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз