Узбек O'zbek
«МЮ» энг асосий иккита трансфер мақсадини аниқлаб олди
Жума, 29 Март
11426

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнаси учун иккита энг асосий мақсадни белгилаб олди. Бу ҳақда The Independent хабар тарқатган.

Нашрга кўра, манкунианликлар «Реал» ҳимоячиси Рафаэль Варан ва «Боруссия Д» яримҳимоячиси Жейдон Санчони қўлга киритишмоқчи. Клуб раҳбарияти уларнинг иккиси ҳам 100 млн евродан кам турмаслигини англагани ҳолда бунга етарлича тадорик кўришган. Боз устига, «МЮ», зарурат туғилса, ўз трансфер рекордини янгилашга ҳам тайёр.

Таъкидланишича, Мадриддан Варанни олиб келишнинг имкони бўлмаган тақдирда, «қизил иблислар» унинг ўрнига икки муқобил вариантни кўз остиларига олишган, булар – «Интер»дан Милан Шкриньяр ва «Барселона»дан Самюэль Умтити номзодларидир.

Қўшимча қилинишича, манкунианликлар қизиқиш доирасида «Кристал Пэлас ҳимоячиси Аарон Ван-Биссака ва «Челси» ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 март куни «Юнайтед» бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер билан уч йиллик битим тузганди. Кейинроқ норвег мутахассиси бу лавозимнинг собиқ эгаси Жозе Моуриньодан икки баробар кам маош олиши маълум қилинди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз