Узбек O'zbek
ФИФА кунларида Пулишич ҳам жароҳат олди, кейинги ҳафта – «Бавария» билан ўйин
Жума, 29 Март
1462

Дортмунднинг «Боруссия» клуби яримҳимоячиси Кристиан Пулишич АҚШ миллий жамоаси таркибида Чилига қарши ўртоқлик ўйинида жароҳат олди.

ESPN`нинг маълум қилишича, 20 ёшли хавбек сон мушакларидан шикастланган ва 3-4 ҳафтага сафдан чиққан.

Пулишич 12 март куни Эквадор билан ўртоқлик баҳсида (1:0) асосий таркибда тушиб, 62-дақиқагача майдонда бўлганди. 26 мартдаги Чили билан ўйинда (1:1) эса жароҳат сабаб 36-дақиқагача тўп сурди; бунга қадар у 4-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлганди.

Эндиликда «Дортмунд» кейинги ҳафта «Бавария» майдонида ўтадиган муҳим баҳсда Кристианнинг хизматидан фойдалана олмайди. Бундеслигада 26-турдан кейин ушбу икки клуб 60 очко билан етакчилик қилишмоқда. 6 апрелда Мюнхенда бўладиган ўйинга қадар «Боруссия Д» эртага, 30 март куни «Вольфсбург»ни қабул қилади.

Маълумот учун, Пулишич бу мавсум Германия чемпионатининг 15та турида қатнашиб, 2та гол ва 3та самарали узатма муаллифи бўлди. «Боруссия» уни январь ойида «Челси»га трансфер қилиб, мавсум охирига қадар ижара асосида ўзида олиб қолганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз