Узбек O'zbek
Де Лигт учун рақобатдаги фаворит ўзгарди
Жума, 29 Март
12852

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт Европанинг қатор грандлари қизиқиш доирасида бўлиб турибди.

Испаниянинг Sport нашри маълумотига кўра, 19 ёшли нидерланд учун курашда «Бавария» устунлик қилмоқда, мюнхенликларнинг рақобатчиси сифатида «Барселона» тилга олиняпти.

Аввалроқ «Аякс»нинг собиқ яримҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт Маттейсга айнан «Бавария»га ўтишни маслаҳат берганди.

«Мен доимо у «Ювентус»га ўтади, деб айтган бўлсам ҳам, унга «Бавария»га ўтишни тавсия қилган бўлардим. «Бавария»да Зуле, Ҳуммельс ва Боатенг бор. Матс ва Жером жамоада қолиш-қолмаслиги аниқ эмас, шmattундай экан де Лигт учун жой бўшаши мумкин. У юксак истеъдод ва кўплаб яхши сифатларга эга», – деганди ван дер Варт.

Де Лигтнинг Амстердам клуби билан битими 2021 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жамоа сардори бу мавсум 36та ўйинда қатнашиб, учта гол урди.

Райоланинг де Лигт бўйича ўйлаган режалари амалга ошмайдиган бўлди, Маттейс уни шоширмоқда

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз