Узбек O'zbek
Ван дер Варт де Лигтга «Барселона»га эмас, бошқа клубга ўтишни маслаҳат берди
Пайшанба, 28 Март
9064

«Аякс»нинг собиқ яримҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт жамоа сардори Маттейс де Лигтга «Бавария»га ўтишни маслаҳат берди.

«Мен доимо у «Ювентус»га ўтади, деб айтган бўлсам ҳам, унга «Бавария»га ўтишни тавсия қилган бўлардим. «Бавария»да Зуле, Ҳуммельс ва Боатенг бор. Матс ва Жером жамоада қолиш-қолмаслиги аниқ эмас, шундай экан де Лигт учун жой бўшаши мумкин. У юксак истеъдод ва кўплаб яхши сифатларга эга», – деган вар дер Вартнинг сўзларини келтирди Bavarian Football Works.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли хавбекка «Барселона» асосий даъвогар сифатида кўрсатиб келинади. Матбуотдаги хабарларга кўра, унинг ўзи ҳам Каталония клубига ўтишни истаяпти.

Райоланинг де Лигт бўйича ўйлаган режалари амалга ошмайдиган бўлди, Маттейс уни шоширмоқда

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз