Узбек O'zbek
Кейн «Тоттенҳэм»да қолиши шартини айтди
Пайшанба, 28 Март
7876

«Тоттенҳэм Ҳотспур» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн лондонликлар клуби сафида узоқ йиллар давомида тўп суришга нима мажбур этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Мен ҳамиша клуб тўғри йўналишда ҳаракатланар ва ўз амбицияларини сақлаб қолар экан, унинг бир қисми бўлишни исташимни айтиб келганман. Кўпчиликнинг фикрича, ҳозирги жамоа тарихдаги энг яхшиси. Улар  шунингдек, бизда энг яхши мураббий эканини айтишади. Аммо буни нима биландир исботлаш керак.

10 йилдан кейин ортга қараб, бизда шунчаки ажойиб жамоа бўлганини эслаш камлик қилади. Биз ҳақимизда қандай совринлар ютганимиз ва нималарга эришганимизни гапиришлари керак», — дея Кейннинг сўзларини келтирмоқда ESPN.

Кейн «Тоттенҳэм»нинг асосий таркибида 2011 йилдан буён тўп суриб келади. Англиялик форвард АПЛнинг жорий мавсумида 26 ўйинда иштирок этиб, 17 гол урди ва 5 голга узатма берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз