Узбек O'zbek
«Бавария» жароҳатланган футболчи билан шартнома имзолагани маълум бўлди
Чоршанба, 27 Март
4347

«Бавария» клуби 80 миллион евро эвазига «Атлетико» ҳимоячиси Люка Эрнандесни харид қилди. 

23 ёшли футболчи мюнхенликлар билан 5 йиллик шартномани имзолади. У 2019 йилнинг 1 июль куни янги жамоаси сафига келиб қўшилади.

УЕФА сайти хабарига кўра, Эрнандес тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтолмаган. Унда тизза жароҳати борлиги аниқланган бўлса-да, «Бавария» барибир трансфердан воз кечмаган.

Энди Эрнандес зудлик билан жарроҳлик столига ётади ва Бундеслиганинг янги мавсуми бошлангунга қадар, тикланиб олиши керак.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз