Узбек O'zbek
Украина миллий жамоаси Евро-2020 саралашидаги очколаридан маҳрум бўлиши мумкин 
Сешанба, 26 Март
5677

Люксембург футбол федерацияси Украина миллий жамоасига қарши Евро-2020 сралашидан ўрин олган ва 1:2 ҳисобида якунланган ўйин натижаси устидан шикоят қилмоқчи.

Люксембургликлар фикрига кўра, Украина футбол федерацияси бразилиялик ҳужумчи Жуниор Мораесни миллийлаштиришда хатога йўл қўйган ва бу ўйинда уларга техник мағлубият ёзилиши шарт. 

ФИФА қоидасига кўра, футболчи миллий жамоа таркибида қуйидаги ҳолларда тўп тепиши мумкин: агар шу мамлакат ҳудудида туғилган бўлса, агар унинг ота-онаси шу мамлакатда туғилган бўлса ва агар шу мамлакат ҳудудида танаффуссиз 5 йил яшаган бўлса.

Люксембург футбол федерацияси даъвосига қараганда, Мораес Хитой чемпионатига ўтиб кетишдан олдин, Украинада 4 йилу 8 ой яшаган.

Агар ФИФА Украина футбол федерациясини жазолаш ҳақида қарор чиқарса, миллий жамоа Евро-2020 саралашидан ўрин олган Португалия (0:0) ва Люксембург (2:1) миллий жамоаларига қарши ўйинлардаги очколаридан маҳрум бўлиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз