Узбек O'zbek
Ўртоқлик учрашувлари. Жанубий Корея ва Япония Лотин Америкаси термаларини мағлуб этди
Сешанба, 26 Март
3539

Япония ва Жанубий Корея миллий жамоалари Америка термаларига қарши март ойидаги ФИФА кунларига белгилаган иккинчи ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишди.

Японлар Кобе шаҳрида Боливияни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришишди. Ягона гол 76-дақиқада ҳужумчи Шойа Накажима томонидан урилди.

«Самурайлар» 22 март куни Колумбияга шу ҳисобда ютқазишган эди. Колумбияликлар бугун Сеулда Жанубий Корея меҳмони бўлди ва 1:2 ҳисобида енгилди. Мезбонлар сафидан Сон Ҳёнг Мин ва Жае Сунг Лининг голларига меҳмонлардан Хамес Родригес жавоб қайтарди.

Эслатиб ўтамиз, корейслар ўтган ҳафта Боливияни 1:0 ҳисобида мағлуб этишганди.

Ўртоқлик учрашувлари
26 март
Япония – Боливия 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 76 Накадзима.

Жанубий Корея – Колумбия 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 17 Сон Ҳёнг Мин, 1:1 – 49 Диас, 2:1 – 58 Ли Чжэ Сон.

00:00. Марокаш – Аргентина
00:45. Чехия – Бразилия
04:55. АҚШ – Чили

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз