Узбек O'zbek
Англия 35 йиллик натижасини такрорлади, Стерлинг ва Кейн ажойиб маҳсулдорлик кўрсатмоқда
Сешанба, 26 Март
2339

Англия миллий жамоаси Евро-2020 саралашининг иккинчи турида Қоратоғ меҳмони бўлиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда гол урган футболчилардан Раҳим Стерлинг ва Ҳарри Кейннинг «уч шерлар» сафида сўнгги вақтларда қайд этаётган маҳсулдорлиги эътиборга молик.

Хусусан, кеча битта гол ва иккита самарали узатмага муаллифлик қилган Стерлинг миллий жамоанинг охирги 4та ўйинида 6та тўп киритди. «Манчестер Сити» хавбеки ўтган ҳафта саралашнинг 1-туридаги Чехия билан ўйинда (5:0) ҳет-трикка эришганди.

Gracenote`нинг қайд этишича, Раҳим миллий жамоадаги дастлабки 45та ўйинида бор-йўғи 2та гол урганди.

Инглизлар сардори Ҳарри Кейн эса бош мураббий Гарет Саутгейт қўл остида ўтказган 20та ўйинида 17та гол муаллифи бўлишга эришди.

Opta`нинг қўшимча қилишича, Англия миллий жамоаси 1984 йилдан буён – 35 йил ичида илк марта кетма-кет иккита ўйинда беш ва ундан кўпроқ гол уришга муваффақ бўлди.

Ушбу муваффақиятлардан сўнг жамоа «А» гуруҳида 6 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди, тўплар нисбати – 10:1.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз