Узбек O'zbek
Кокорин ва Мамаев иши судга оширилди
Душанба, 25 Март
2646

«Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин ва «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев устидан очилган жиноий иш бўйича тергов ўз ишини якунлади.

Россия ИИВ вакили Ирина Волкнинг маълум қилишича, иш бош прокурор томонидан тасдиқланган ва судга жўнатилган.

Кокорин ва Мамаевдан ташқари Александрнинг укаси Кирилл ва уларнинг дўсти Александр Протасовицкий Жиноят кодексининг 115- («Қасддан енгил тан жароҳати етказиш»), 116- («Дўппослаш») ва 213-модда («Безорилик»)ларида кўзта тутилган жиноятларда содир этишда айбланмоқда. Улар 2018 йил 8 октябрь куни Москва шаҳри марказида иккита муштлашув уюштиришган, шундан сўнг уч кун ўтиб ҳибсга олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида суд гумондорларнинг ҳибс муддатини иккинчи маротаба узайтирган, уларни 8 апрелга қадар изоляторда қолдиришга қарор қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз