Узбек O'zbek
Элдор Шомуродов миллий жамоа таркибидаги сермаҳсулликни оширди
Душанба, 25 Март
3103

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2019 йилда сермаҳсул ўйин намойиш қилмоқда.

Миллий жамоа йил бошидан бери 6та ўйин ўтказган бўлса, Шомуродов уларнинг барчасида майдонга тушиб, 5та гол уришга муваффақ бўлган.

Хусусан, 23 ёшли футболчи Осиё Кубогида Уммон (2:1), Туркманистон (4:0, 2та), Япония (1:2) ва халқаро турнирдаги Хитой (1:0) миллий жамоаларига қарши ўйинларда дарвозани ишғол қилди. Австралия (0:0, пен 2:4) ва Уругвайга (0:4) қарши баҳсларда эса майдонни голсиз тарк этди.

Шомуродов 2015 йилдан бери миллий жамоа шарафини ҳимоя қилади. У аввалги 28та ўйинда 6та гол урган эди. Энди унинг ҳисобида жами 34та ўйинда урилган 11та гол бор. Элдор бу кўрсаткич бўйича миллий жамоа тўпурарлари рўйхатида Шуҳрат Мақсудов, Игорь Сергеев, Владимир Шишелов ва Азамат Абдураимов билан бирга 12-поғонада боряпти. Рўйхатда 34та гол билан Максим Шацких пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов айни пайтда Россиянинг «Ростов» клуби таркибида тўп тепяпти. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 21та ўйин ўтказиб, 2та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг амалдаги шартномаси 2021 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Шомуродовнинг трансфер қиймати 1 миллион еврога тенг.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз