Узбек O'zbek
«Наполи» Кулибалининг нархини маълум қилди. Унга «МЮ» ва Европанинг бошқа грандлари талабгор
Якшанба, 24 Март
4280

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар чоғида «Наполи»дан сенегаллик ҳимоячи Холид Кулибалини сотиб олмоқчи. 

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, инглизлар клуби раҳбарияти неаполлик ҳамкасблари билан ушбу трансфер борасида учрашув ўтказишган. «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис 27 ёшли бу футболчининг трансфер нархи 150 млн евро эканини маълум қилган, «қизил иблислар» эса сўралган пулни тўлашга тайёр.

Кулибалини сотиб олиш ғояси Жозе Моуриньо «Манчестер Юнайтед»ни бошқарган вақтда ҳам мавжуд эди. Аммо ўтган йилнинг декабрида португалиялик мутахассис ишдан бўшатилди, унинг ўрнини Оле-Гуннар Сульшер мавсум якунига қадар бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида эгаллади.

Манба маълумотига кўра, «Манчестер Юнайтед»дан ташқари бу футболчига «Барселона», «Реал» ва «Челси» каби клублар ҳам харидор.

Кулибали «Наполи»га 2014 йилда «Генк»дан келганди. Ўшанда итальянлар ҳимоячи трансфери учун 8 млн евро тўлашганди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси муддати 2023 йил ёзига қадар тузилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз