Узбек O'zbek
ФИФА «вируси» синдроми. Коман жароҳат олиб Франция қароргоҳини тарк этди
Якшанба, 24 Март
1569

Франция терма жамоаси яримҳимоячиси Кингсли Коман жароҳати туфайли терма жамоа базасини тарк этди. Бу ҳақда французлар терма жамоаси расмий твиттерида маълум қилинган.

Футболчи жароҳати туфайли 2020 йилги Европа чемпионати саралаши доирасида 2-турда Исландияга қарши ўйинни ўтказиб юборади. Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Команнинг ўрнига бошқа футболчи чақирмасликка қарор қилган.

Белидаги оғриқ безовта қилган Коман эндиликда «Бавария»га қайтади.

Франция — Исландия ўйини эртага, 25 март куни ўтказилади. Учрашув Сен-Денидаги «Стад де Франс» ўйингоҳида бўлиб ўтиши белгиланган. Биринчи турда Франция Молдавия меҳмони бўлиб, 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди, Исландия эса сафарда Андоррани мағлуб этган (2:0).

Жорий мавсумда 22 ёшли Коман Германия чемпионатида «Бавария» сафида 13 ўйинда майдонга тушган ва 3 гол уриб, бир голга узатма берган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз