Узбек O'zbek
Евро-2020 саралаши. Италия биринчи турда осон ғалабага эришди
Якшанба, 24 Март
3364

Италия терма жамоаси 2020 йилги Европа чемпионати учун саралаш босқичининг J гуруҳида Финляндияга қарши 1-тур учрашувини ўтказди. Удинедаги «Фриули» стадионида кечган ўйин майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

«Скуадра адзурра» ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу вазиятда Николо Барелла аниқ ҳаракат қилди. 74-дақиқада эса «Ювентус» ҳужумчиси Мойзе Кин ўйиннинг якуний ҳисобини ўрнатди.

Шу тариқа, Италия саралаш турнирини ғалаба билан бошлади. Энди итальянлар J гуруҳида биринчи ўринни Босния ва Герцеговина ҳамда Греция билан бўлишиб турибди. Бу терма жамоалар биринчи турда мос равишда Арманистон (2:1) ҳамда Лихтенштейнни (2:0) мағлуб этишган.

Қайд этиш керакки, «Скуадра адзурра» XXI асрда саралаш учрашувларида бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган - 47 ўйинда 36 ғалаба ва 11 дуранг қайд этилган.

Кейинги турда Италия Лихтенштейнни қабул қилади, Финляндия Арманистон меҳмони бўлади, Босния ва Герцеговина эса Греция билан ўйнайди.

Евро-2020 саралаши
1-тур
Италия – Финляндия 2:0
(1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 7 Барелла, 2:0 – 74 Кин.
Италия – Доннарумма, Пиччини, Бираги (Спинаццола, 90), Бонуччи, Кьеллини, Жоржиньо, Верратти (Дзаньоло, 85), Барелла, Бернардески, Кин, Иммобиле (Куальярелла, 80).
Финляндия – Градецки, Тойвио, Араюури, Вяйсянен, Гранлунд (Сойри, 90), Лод, Пиринен, Спарв, Камара, Хямяляйнен (Лаппалайнен, 70), Пукки (Карьялайнен, 83).
Огоҳлантиришлар: Спарв (63), Верратти (63), Пиччини (81).

Босния ва Герцеговина – Арманистон 2:1 (1:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 33 Крунич, 2:0 – 80 Милошевич, 2:1 – 90, пенальти Мхитарян.
Босния ва Герцеговина – Шехич, Зуканович, Тодорович, Бичакчич, Чивич, Бешич, Крунич (Гояк, 83), Закарич (Милошевич, 65), Пьянич, Вишча, Джеко (Кольич, 87).
Арманистон – Айрапетян, Дагбашян, Чалишир, Ароян, Оганесян, Мкртчян, Мхитарян, Казарян (Озбилиз, 81), Карапетян (Бриаско, 67), Адамян (Бабаян, 67), Григорян.
Огоҳлантириш: Чивич (40).

Лихтенштейн – Греция 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 45 Фортунис, 0:2 – 80 Донис.
Лихтенштейн – Бюхель, Геппель, Рехштайнер, Кауфманн, Бюхель (Зеле, 67), Саланович, Хаслер (Фрик, 86), Визер, Губсер (Йылдыз, 76), Польверино, Вольфингер.
Греция – Влаходимос, Бакакис, Кутрис, Сиовас, Курбелис, Масурас, Самарис, Фортунис (Кулурис, 83), Зека, Бакасетас (Коловос, 71), Митрўғли (Донис, 23).
Огоҳлантириш: Донис (73).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз