Узбек O'zbek
Сульшер 3 нафар футболчининг трансферини сўради
Шанба, 23 Март
15687

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер раҳбариятга мурожаат қилиб, ёзда 3 нафар футболчининг трансферини сўраган.

Evening Standard хабарига кўра, норвегиялик мутахассис жамоаси таркибида «Наполи» ҳимоячиси Калиду Кулибали, «Спортинг» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш ва «Боруссия» Д ҳужумчиси Жейдон Санчони кўришни истаяпти.

Сульшер ўз истагини «Манчестер Юнайтед» ижрочи директори Эд Вудвордга етказган.

Ҳозирча Сульшернинг «Манчестер Юнайтед» билан имзолаган шартномаси узайтирилмади. У мавсум якунига қадар амал қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз