Узбек O'zbek
Райоланинг де Лигт бўйича ўйлаган режалари амалга ошмайдиган бўлди, Маттейс уни шоширмоқда
Жума, 22 Март
6403

«Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигт ёзги трансферлар вақтида «Барселона»га ўтишни истаяпти. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар беради.

Манбага кўра, 19 ёшли футболчининг агенти Мино Райоланинг режалари бошқачароқ бўлган. У дастлаб ўз мижозини, унинг ёшини ҳисобга олган ҳолда, Европада энг кучли деб саналмайдиган клублардан бирига ўтказиб, бир неча йилдан кейингина топ-клубга ўтишини режа қилган. Шунда Райола иккита трансфердан пул ишлаган бўларди.

Бироқ, нашрнинг ёзишича, де Лигт ўз агентининг режасини барбод қилган ва шу ёздаёқ «Барселона»га ўтишни истаётганини айтган.

Аввалроқ «кўк-анорранглилар» Амстердам клубига Маттейс бўйича 60 млн евролик таклиф билан чиққани хабар қилинган эди.

Де Лигт бу мавсум «Аякс»нинг барча мусобақалар доирасидаги 42та ўйинида майдонга тушиб, 6та голда бевосита иштирок этди (4+2).

Эслатиб ўтамиз, де Лигтнинг дўсти Френки де Йонг мавсум якунида «Барселона» аъзосига айланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз