Узбек O'zbek
Бэтмен vs. «Валенсия» - Европада янги можаро келиб чиқди
Пайшанба, 21 Март
7588

«Бэтмен» фильми ҳуқуқига эгалик қилувчи Американинг DC Comics студияси «Валенсия» клубига мурожаат қилиб, янги логотипидан воз кечишни талаб қилди.

Аввалроқ, Испания клуби 100 йиллик юбилейига бағишлаб, кўршапалак тасвирланган янги логотипини ишлаб чиққан эди.

DC Comics раҳбарияти «Валенсия» клуби уларнинг ғоясини ўғирлаган деб ҳисобламоқда ва муаллифлик ҳуқуқи бўйича Европа қўмитасига шикоят йўллаган.

«Валенсия» вакиллари айбловни инкор қилмоқда ва студия кўршапалак тасвирига эгалик қилиши мумкин эмас деб ҳисобламоқда.

«Клубимиз кўршапалак тимсоли туширилган футболкаларда ўйнашни бошлаганида, улар Америкада бизонларни қувиб юришган эди», - деб «Валенсия» вакилларидан бирининг сўзларини келтирмоқда El Confidencial.

Қайд қилиш жоизки, «Валенсия» клуби 1919 йилдан бошлаб кўршапалак тимсолидан фойдалана бошлаган. Бэтмен ҳақидаги илк комикслар эса 1939 йилда чоп этилган. Валенсия шаҳри эса XIV асрдан бошлаб ўз гербида кўршапалак тасвиридан фойдаланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз