Узбек O'zbek
«Бавария» «Атлетико» футболчисини 80 млн еврога сотиб олмоқда, пулнинг ярми тўлаб бўлинган
Пайшанба, 21 Март
6226

«Бавария» «Атлетико» ҳимоячиси Люка Эрнандес трансфери масаласини амалда ҳал этиб бўлди, деб ёзади Foot Mercato.

Манбада айтилишича, немис клуби 23 ёшли французнинг мадридликлар клуби билан шартномасида кўрсатилган харид қиймати – 80 млн евронинг ярмини тўлаб бўлган. Қолган 40 миллион ёзда ўтказиб берилади.

Таъкидланишича, Эрнандеснинг «Бавария» билан битими 4 ёки 5 йилга мўлжалланган.

Ҳимоячи «Атлетико»нинг ўз тарбияланувчиси саналади. Диего Симеоне уни 2014 йилда илк марта асосий жамоага чақирган. Жорий мавсумда Люка барча мусобақалар доирасида 22та ўйин ўтказиб, битта гол муаллифи бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз