Узбек O'zbek
Винисиус «Реал»га ўтиши ҳақида: «Барселона» кўпроқ тўламоқчи эди»
Чоршанба, 20 Март
7930

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор Мадрид клубига ўтишига оид баъзи тафсилотлар билан ўртоқлашди.

«Барселона» ва «Реал» варианти пайдо бўлмагунга қадар отам бошқа клублардан таклиф борлиги ҳақида ўзимга ҳеч қачон айтмаган. Биз иккала клуб базасида ҳам бўлдик, менга иккаласи ҳам ёққанди.

Молиявий томондан «Барселона»нинг таклифи яхшироқ эди, лекин биз энг яхши лойиҳани танлашни истадик. Марсело ва Каземиро мен билан гаплашиб, қарор қабул қилишимга ёрдам беришди», – деди Винисиус Cadena SER эфирида.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» бразилиялик ушбу иқтидорни сотиб олиши тўғрисида «Фламенго» билан 2017 йил май ойида битим тузган ва бу келишув 2018 йил июль ойида – Винисиус 18 ёшга тўлганида кучга кирган эди. У 46 млн евролик трансфер қиймати билан Бразилия футболи тарихида Неймардан кейинги иккинчи энг қиммат ўйинчига айланди.

Винисиус «қаймоқранглилар» сафида ҳозирча 33та ўйинда майдонга тушиб, 7+13 маҳсулдорлик натижасига эришди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз